• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +31°C
Detail image

Навоий вилоятининг Кармана туманида мактаб ўқувчиси бошқарувидаги Matiz русумли автомобиль йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 23 апрель куни Навоий шаҳридаги 11-мактаб, шунингдек, Кармана туманидаги 5- ва 7-мактабларнинг 8- ва 9-синф ўқувчилари ўзганинг Matiz русумли автомашинасини миниб, вилоятнинг Нурота туманига борган. Автомобилни ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган вояга етмаганлар бошқарган.

Қайтишда рулда ўтирган ўқувчи бошқарувни йўқотган ва машина ЙТҲга учраган. Оқибатда икки нафар ўқувчи воқеа жойида ҳалок бўлган. Учинчиси оғир тан жароҳатлари билан Кармана тумани марказий шифохонасига етказилган. Ҳозир у оғир аҳволда реанимация бўлимида қолмоқда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан экспертиза тайинланган, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар