• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +15°C
Detail image

2023 йилда Ўзбекистонда 174 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси бўлган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 112 нафарга камайган. 

Маълум бўлишича, Республиканинг турли вилоятларида саноқли фахрийлар қолган:

Тошкент – 42, Сирдарё – 1, Қорақалпоғистон – 2, Бухоро вилояти – 6 та, Қашқадарё – 8, Наманган вилояти – 4 та, Сурхондарё – 3, Андижон вилояти – 5, Жиззах вилояти – 3 та, Навоий вилояти – 4, Самарқанд вилояти – 4, Тошкент вилояти – 16, Фарғона вилояти – 9, Хоразм – 5. 

Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларидан ташқари 5271 нафар меҳнат фахрийси истиқомат қилади, улар ҳам Ғалабага беқиёс ҳисса қўшган. Ҳар йили фахрийлар санаторийларга бепул ташриф буюришлари мумкин. Жорий йилда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ва ногиронларининг ҳар бирига 20 миллион сўм миқдорида бир марталик нафақа тўланади.
 

Ўхшаш янгиликлар