• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +25°C
Detail image

Гонконгда дзюдо бўйича Осиё чемпионати бошланди ва унда қитъамизнинг 36 мамлакатидан 300 нафарга яқин дзюдочилар қатнашмоқда. Қувонарлиси, қитъа биринчилигида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам катта таркиб билан иштирок этмоқда.

Чемпионатнинг бугунги дастуридан енгил вазн тоифасидаги баҳслар ўрин олган бўлиб, унда қуйидаги полвонларимиз баҳсларга киради:  

-60 кг: Дилшод Баратов – Маиму Сапам (Ҳиндистон) / Алвин Мендоза (Филиппин)

-60 кг: Достон Рўзиев – Хешам Макабр (Яман) / Дук Чу (Вьетнам)

-66 кг: Муҳриддин Тиловов – Хоанг Труонг (Вьетнам) / Дохеоп Ли (Жанубий Корея)

-66 кг: Сардор Нуриллаев – Мунис Хавсави (Саудия Арабистони) / Ка Вонг (Гонконг)

-48 кг: Ҳалима Қурбонова – Леа Лопес (Филиппин)

-52 кг: Диёра Келдиёрова – Кокоро Фужиширо (Япония) / Хси Шен (Хитой Таипейи)

-52 кг: Сита Қадамбоева – Тху До (Вьетнам)

-57 кг: Шукржон Аминова – Нгок Нгуен (Вьетнам)

Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионати ғолиблари жаҳон ва «Париж-2024» рейтинги учун 700 очкога эга бўлади.

Ўхшаш янгиликлар