• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +23°C
Detail image

16 апрелдан 31 майга қадар балиқларнинг кўпайиш вақти бошланганлиги сабабли балиқ овлаш тақиқланган эди. Аммо шунга қарамасдан балиқ ов қилиш билан шуғулланаётган фуқаролар учрамоқда. Бу каби ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида Бухоро вилоят Экология бошқармаси ходимлари ҳамда Қоракўл  туман инспекцияси инспекторлари томонидан Қоракўл туманидаги  табиий сув ҳавзалари  ҳудудларида рейд тадбирлари олиб борилди.

Олиб борилган рейд тадбирлари давомида, Қоракўл туман Замон бобо  табиий сув ҳавзаси ҳудудидан   Аскар ота МЧЖ га қарашли  фермер хўжалиги ҳудудидан  Бухоро туманида яшовчи 3 нафар фуқаро томонидан 52  дона зоғора  балиғини  овлаганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан фуқароларга нисбатан белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга тақдим этилди.

Ушбу ҳолат юзасидан суд якуни бўйича қўшимча маълумот тақдим этилиши айтилди.

Ўхшаш янгиликлар