• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +25°C
Detail image

Россиялик шифокор-гастроэнтеролог Дарья Утюмованинг таъкидлашича, инсон организми учун сабзавотлар орасида энг зарарлиси — картошка. Унинг қонда глюкоза миқдорини кескин ошириши организмда салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Ҳамма гап картошканинг гликемик индекси юқорилигида, айнан у қонда глюкоза даражасини кескин оширади, оқибатда ошқозоности бези қўшимча инсулин ишлаб чиқариб, организмда ортиқча ёғ тўпланиши жараёни бошланади.

Шу боис қандли диабетга чалинган ва ортиқча вазнли кишиларга картошка истеъмолини камайтириш тавсия этилади.

Шифокорнинг айтишича, гликемик индекс картошканинг қандай пиширилишига қараб ўзгаради — масалан, картошка пюресида юқори, пўстоғи билан қайнатиб пиширилган ёки духовкада тайёрланган картошкада нисбатан пастроқ бўлади.

Ўхшаш янгиликлар