• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +23°C
Detail image

Ўзбекистон Марказий банки асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича матбуот анжумани ўтказди

Марказий банк раиси анъанавий давлатлардан пул ўтказмалари қисқариши давом этаётганини, бошқа мамлакатлардан келаётган пул ўтказмаларининг эса ошиши кузатилётганини қайд этди. 

"Инвестицияларнинг ошиши ва ўтган йилги бир марталик ўсишдан кейин барқарорлашган импортнинг мақбуллашиши ҳисобига миллий валюта курсига босимлар юмшаши кутилмоқда. Анъанавий давлатлардан пул ўтказмалари қисқариши давом этмоқда. Бошқа мамлакатлардан келаётган пул ўтказмаларининг эса ошиши кузатилмоқда.

Инвестицияларнинг ошиши ва ўтган йилги бир марталик ўсишдан кейин барқарорлашган импортнинг мақбуллашиши ҳисобига миллий валюта курсига босимлар юмшаши кутилмоқда. Асосий ставка ва пул бозоридаги ставкаларнинг корреляцияси ошиб бормоқда, боғлиқлик 0,9 коэффициентгача кўтарилган.

Марказий банк ихтиёрида бюджет дефицитини камайтиришга таъсир ўтказадиган бевосита воситалар мавжуд эмас. Марказий банк бу бўйича ўз хавотирларини ҳукуматга киритиб боради.

Молия вазирлигининг ички бозордан облигациялар орқали қарз жамғариши имкониятлари чекланган, облигациялар чиқариш асосан биринчи чоракда ўсиш характерига эга", - дея таъкидлади у.

Ўхшаш янгиликлар