• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +14°C
Detail image

Апрелда Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари сезиларли ошди. Бу ҳақда Марказий банк маълумотларида келтирилган.

Жорий йилнинг 1 май ҳолатига кўра, мамлакат захиралари $918 млнга ошиб, $35,1 млрдни ташкил этди.

Хорижий валютадаги активлар миқдори $8,02 млрдни ташкил этиб, бир ойда $238,6 млнга пасайди.

Ўзбекистон Марказий банкининг бошқа мамлакатлар марказий банклари ҳамда ХВЖдаги депозитлари ҳажми сезиларли — $416,4 млнгача ошди.

Бундан ташқари, бошқа хорижий молия институтларининг ҳисобварақларидаги маблағлар миқдори $316,1 млнга пасайиб, $7,6 млрдни қайд этди.

Мамлакат олтин захиралари сезиларли даражада ошиб, май ойи бошида $25,37 млрдни ташкил этди. Унинг қиймати жаҳондаги рекорд даражадаги нархлар фонида $1,16 млрдга ошди.

Ўхшаш янгиликлар