• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +23°C
Detail image

Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан «Абдулла Қодирий» ва «Дўстлик» («Бобур») боғларини реконструкция қилиш мақсадида BMP Smart Decision Management Ўзбекистон – Сингапур қўшма корхонасига 49 йил муддатга, ҳар бир истироҳат боғига камида 10 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш шарти билан ижарага бериб юборилгани ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари ва жамоатчиликнинг турли муҳокамаларига сабаб бўлмоқда.
Мазкур масала юзасидан «Адолат» СДПнинг маҳаллий Кенгаш депутатларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан боғларда ўрганишлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда партия матбуот хизмати маълум қилди.  

Партия ўрганишлари давомида ҳокимлик вакиллари боғлар ҳудудини ҳимоя қилишга катта эътибор қаратаётганини билдириб, ҳар иккала боғ ер майдонида ҳам ҳокимлик розилигисиз қурилиш ишлари олиб борилмаслигини маълум қилди.

Шу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида «Адолат» СДП жамоатчилик муҳокамаларидан ўтказилганидан сўнг истироҳат боғларини ижарага бериш ҳамда ушбу ишларни очиқ ва ошкора амалга ошириш лозим деб ҳисоблайди. Бу жараёнда халқ депутатлари Кенгашининг ҳам фикрини олиш мақсадга мувофиқ.  

Шу билан бирга, барча қурилиш ва реконструкция ишлари жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда ташкил этилиши, доимий жамоатчилик назоратда бўлиши ва албатта, дарахтларга зиён етказилмаслиги лозим.

Шунингдек, партия ўз муносабатида Тошкент шаҳар ҳокимлигини бу каби жамоатчилик учун муҳим масалаларда қарорлар қабул қилишдан олдин жамоатчилик фикрини ўрганиш ва инобатга олиш, барча ташкилий жараёнларни очиқ-ошкора амалга оширишга чақириб қолган.

Ўхшаш янгиликлар