• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +25°C
Detail image

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги боғчада болага куч ишлатилгани аниқланди. Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. 

Болалар омбудсманининг хабар беришича, воқеа 30 апрель куни соат 11:00 да Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 512-сонли мактабгача таълим муассасасида содир бўлган.

11-гуруҳ тарбиячиси Н.Т. гуруҳда тарбияланувчилардан бирининг туғилган кунини нишонлаш жараёнини видеога олаётганида 5 ёшли боланинг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, бош қисмига бир неча маротаба қўли билан урган.

“Мен бу ерда видео қиляпман, сен нега маймунга айланяпсан?” — дея танбеҳ берган тарбиячи болага.

Болалар омбудсмани мазкур ҳолатни ўз кузатувига олди. Прокуратура томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар