• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +24.2°C
Detail image
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин ва 1 та бронза медалларига сазовор бўлди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
БААнинг Дубай шаҳрида енгил атлетика бўйича U20 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон шарафини 23 нафар атлет ҳимоя қилмоқда.
© НОКВДубае (ОАЭ) стартовал молодёжный чемпионат Азии по лёгкой атлетике.
ВДубае (ОАЭ) стартовал молодёжный чемпионат Азии по лёгкой атлетике. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.04.2024
ВДубае (ОАЭ) стартовал молодёжный чемпионат Азии по лёгкой атлетике.
© НОК
“Мусобақанинг биринчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин ва 1 та бронза медалларига сазовор бўлди”, — дейилади хабарда.
Дастлабки олтин медални баландликка сакраш дастурида Барнохон Сайфуллаева қўлга киритди. У 1.83 метр натижа билан қитъа чемпионлигини расмийлаштирди. Ушбу дастурда қатнашган яна бир атлет Эмилия Рудина 1.74 метр билан бронза медалига эга чиқди.
Шунингдек, уч ҳатлаб сакраш секторида Хушноза Шавкатова 13.33 метр билан яна бир олтин медални терма жамоа ҳисобига қўшиб қўйди.
Мусобақа 27 апрелга қадар давом этади.

Ўхшаш янгиликлар