• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image
ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Шу йилнинг 5 июль куни 13:00да Москва-Остона-Минск-Бишкек-Тошкент видеокўприк мулоқоти бўлиб ўтади. Унда мутахассислар Қозоғистондаги ШҲТ саммити натижаларини муҳокама қилишади.
Мулоқот қуйидаги мавзуларни қамраб олади:
ШҲТнинг долзарб халқаро ва минтақавий муаммоларни ҳал этишдаги ўрни қандай?
Ташкилотни янада кенгайтириш истиқболлари қандай?
Иштирокчи давлатлар қандай муаммолар ва таҳдидларга дуч келмоқда?
ШҲТ кейинги ислоҳотларни кутадими ва нега “ёвузликнинг уч кучи” деб аталадиган кучга қарши кураш “ташкилот ҳамкорлигининг доимий маркази” бўлиб қолиши керак?
Маълумот учун, 3-4 июль кунлари Қозоғистон раислигида Остона шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити бўлиб ўтади. Тадбирда 16 давлат, хусусан, Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Ҳиндистон, Покистон, Эрон давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этади. Бўлажак саммитда Беларуснинг ШҲТга қўшилиши бўйича қарор қабул қилиш режалаштирилган. Ташкилот бош котиби Чжан Мингнинг сўзларига кўра, “бу тарихий ютуқ” бўлади.
Тадбирда иштирок этувчи экспертлар:
Москвадан: Россия Думаси МДҲ ишлари, Евросиё интеграцияси ва ватандошлар билан алоқалар қўмитаси раисининг ўринбосари Артем Туров, Россия Халқлар дўстлиги университети Стратегик тадқиқотлар ва прогнозлар институти директори Дмитрий Егорченков.
Минскдан: Беларусь Журналистлар уюшмаси бошқаруви раиси, сиёсий эксперт Андрей Кривошеев.
Тошкентдан: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети “Сиёсатшунослик” кафедраси доценти Раънохон Турсунова.
Остонадан: Амалий этносиёсий тадқиқотлар институти директори Талгат Калиев.
Бишкекдан: иқтисодчи Нургул Акимова.

Ўхшаш янгиликлар