• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +23°C
Detail image
image

2022 йилнинг 1 январь куни, соат 17:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жами 1448 нафар чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар берди.

Янги йилнинг биринчи кунида туғилган гўдакларнинг 732 нафари ўғил бола, 716 нафари эса қиз бола бўлиб, энг кўп туғилиш Самарқанд вилоятида (193 нафар) қайд этилди.

Шунингдек, ҳудудлар кесимида кейинги ўринларда:

Қашқадарё вилояти (146 нафар),

Фарғона вилояти (137 нафар),

Андижон вилояти (131 нафар),

Наманган вилояти (123 нафар) банд этди.

Энг кам туғилиш эса Сирдарё вилояти (39 нафар) ҳиссасига тўғри келди.

Туғилганларнинг 8 нафари эгизаклардир. Айни пайтда шифокорлар гўдакларнинг барчасига белгиланган стандартлар бўйича сифатли тиббий хизмат кўрсатмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 2018 йилнинг 1 январь куни 1961 нафар, 2019 йилнинг шу куни 1708 нафар, 2020 йилда 1974 нафар ҳамда 2021 йилнинг айни шу санасида 1644 нафар чақалоқ дунёга келган эди.

Ўхшаш янгиликлар