• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +21.1°C
Detail image
image

Аввалроқ, АҚШ терма жамоасининг расмий Twitter аккаунти Жаҳон чемпионатининг"B" гуруҳи жадвалида Эрон байроғи ўртасидаги рамзларни кўрсатмасдан эълон қилганди. Шунингдек, постдаги байроқда "Аллоҳ" сўзининг хаттотлик варианти ва “Аллоҳ буюк” ибораси тушириб қолдирилганди.

АҚШ Эрон байроғи билан боғлиқ вазиятга изоҳ беришдан бош тортди. 28 ноябрь куни журналистлар учун ўтказилган брифингда Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби АҚШ ҳукумати миллий терма жамоа хусусий ташкилот сифатида мустақил равишда бундай қарорлар қабул қилиш ҳуқуқига эга, деб ҳисоблашини маълум қилди.

“Бу Оқ уй изоҳ берадиган мавзу эмас. АҚШ жамоаси хусусий ташкилот ва улар бу борада ўзлари қарор қабул қилишади”, дейди Кирби.

Қайд этилишича, АҚШ ҳукумати бу мавзуда терма жамоа билан алоқага чиқмаган.

“Тасним” агентлиги АҚШ терма жамоасининг ҳаракати ортидан Эрон футбол федерацияси америкаликлар устидан Халқаро футбол федерацияси (FIFA) этика қўмитасига шикоят аризаси билан мурожаат қилиши ҳақида хабар берганди.

Ўхшаш янгиликлар