• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18.1°C
Detail image
- Advertisement -

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2017-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатиш соҳасида амалга оширилган ислоҳотларнинг асосий натижаларини таҳлил қилди.

Хизмат кўрсатиш соҳасининг ривожланиши иқтисодий ўсиш, аҳоли (айниқса ёшлар) бандлигини таъминлаш ва турмуш фаровонлигини оширишда катта аҳамиятга эга. 2023-йил якунларига кўра, хизматлар соҳасидаги ўсиш 6,8 фоизни, соҳанинг ЯИМдаги улуши 43,4 фоизни ташкил этди.

Сўнгги йилларда республикада хизмат кўрсатиш соҳасини қўллаб-қувватлаш ва жадал ривожлантириш борасида муҳим қадамлар қўйилди. Хусусан:

  • “Электрон ҳукумат” тизими такомиллаштирилди ва умумий электрон давлат хизматлари сони 592 тага етди;
  • бизнесни рўйхатга олиш осонлаштирилди ва хизматлар соҳасидаги кичик тадбиркорлик субъектлари сони 2,5 баробар кўпайди (2017-йилдаги 128 мингтадан 2023-йилда 326 мингтага).

Замонавий хизматларни ривожлантиришда соҳага хусусий секторнинг фаол жалб қилиниши ўз самарасини берди ва таҳлил қилинган даврда қуйидаги ўзгаришлар қайд этилди:

  • Молиявий хизматлар 7,1 маротаба ошди. Хусусий ва хорижий банкларнинг соҳага жалб қилиниши уларнинг рақобатбардошлигини оширди ва 2024-йилнинг 1-январ ҳолатига кўра HHI индекси 986 гача пасайди (2017-йил охирида 1520 га тенг бўлган);
  • Ахборот ва алоқа соҳасидаги хизматлар 3,9 маротаба ошди;
  • Таълим соҳасидаги хизматлар 4,6 маротаба ошди;
  • Давлат-хусусий шериклик асосидаги мактабгача таълим ташкилотлари сони 1 328 тага (2017-йил охирида 250 та), оилавий мактабгача таълим ташкилотлари сони 21 941 тага (2017-йил охирида 579 та), нодавлат умумтаълим муассасалари сони 194 тага (2017-йил охирида 39 та), нодавлат олий таълим муассасалари сони 194 тага (2017-йил охирида 1 та), хорижий олий таълим муассасалари сони 28 тага (2017-йил охирида 7 та) етди;
  • Соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар 5,0 маротаба ошди ва ҳозирги кунда 8200 та хусусий тиббиёт муассасаси фаолият юритмоқда (2017-йил охирида 4000 та эди).

Ўзбекистон Республикасида хизматлар соҳасини янада ривожлантириш мақсадида «Ўзбекистон-2030» стратегиясида бир қатор мақсадлар белгилаб олинган. Жумладан:

  • ҳудудларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларини ривожлантириш орқали хизмат кўрсатиш ҳажмини 3 бараварга ошириш;
  • ўрта ва йирик шаҳарлар ҳамда аҳолиси 300 мингдан кўп бўлган туманларда замонавий бозор хизматлари, IT, таълим, тиббиёт, юридик, санъат, туризм, меҳмонхона ва умумий овқатланиш ҳамда транспорт хизматларини ривожлантириш;
  • шаҳарсозлик лойиҳалари асосида зарур инфратузилмаси мавжуд ва аҳоли гавжум бўлган кўчаларнинг 233 мингта бўш ер майдонларини аукцион савдоларига чиқариш орқали савдо, маиший, сайилгоҳ ва кўнгилочар хизматларни ривожлантириш;
  • ўрта ва йирик шаҳарларнинг марказларида хизмат кўрсатишга ихтисослашган марказий кўчаларни ташкил этиш орқали 36 мингта савдо ва сервис объектларини ташкил этиш;
  • «Янги Ўзбекистон» массивларида ва халқаро автомобил йўллари бўйида 6 мингта савдо ва сервис объектларини қуриш;
  • етакчи лойиҳа ташкилотларини жалб қилиб, бозорларни замонавий, қулай барча хавфсизлик талабларига жавоб берадиган савдо комплексларига айлантириш.

Ўхшаш янгиликлар