• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +24°C
Detail image
- Advertisement -

Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобиль йўли велоспорт мусобақаси учун маълум вақтга ёпилади. Бу ҳақида ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, спортнинг велоспорт-шоссе тури бўйича Ўзбекистон чемпионати  ўтказилиши муносабати билан жорий йилнинг 1-2-3 май кунлари  соат 08:00 дан 14:00 га қадар 4Р12 «Бектемир-Чорбоғ қ.» автомобиль йўлининг 34-54 километрлари оралиғида (Чирчиқ шаҳрига киришда жойлашган платина яқини старт, Ғазалкент шаҳрига кириш қисми финиш) транспорт воситалари ҳаракати чекланади.

Бўстонлиқ туманига ташриф буюрувчи фуқаролардан Чирчиқ шаҳри орқали ҳаракатланиш тавсия этилади.

Ўхшаш янгиликлар