• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +23.1°C
Detail image
- Advertisement -

Хитойнинг Хенан провинциясидаги чакана савдо тармоғи асосчиси, бизнесмен Ю Донглай ходимларга иш ва ҳаёт мувозанатини яхшилашга ёрдам бериш учун “бахтсиз таътил” кунларини жорий қилди, деб ёзади NewTimes.kz ахборот агентлиги.

Тадбиркор ўз дўконларида ишлайдиган ходимларга хоҳишига кўра 10 кунлик қўшимча таътил талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлигини маълум қилди.

— Мен ҳар бир ходим эркинликка эга бўлишини истайман. Ҳар бир инсоннинг бахтсиз бўлган пайтлари бўлади, шунинг учун сиз бахтсиз бўлсангиз, ишга келманг, — деди Ю.

Иш берувчи ходимларнинг дам олиш вақтларини эркин белгилашлари, шунингдек, ишдан ташқари дам олишларига рози.

“Раҳбарият бу таътилни рад эта олмайди. Рад этиш қонунбузарликдир”, — дея хулоса қилди у.

Мамлакат аҳолиси тадбиркорнинг ғоясини бутун Хитой бўйлаб тарғиб қилинишига умид қилишмоқда.

Ўхшаш янгиликлар