8 май куни Москва шаҳрига амалий ташриф доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, шу жумладан савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади.