• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +14°C
Detail image

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қамаши туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.И. ўз уйида этил спиртидан алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, ушбу хонадондан жами 2 412 дона қўлбола усулда тайёрланган “Shahrisabz” ва “SURQASH” номли алкоголь маҳсулотлари, 2 400 дона шиша идишлар, 80 литр спирт, 76 дона ёрлиқлар ва бошқа товар-моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департамент, ДХХ ва ИИБнинг Шеробод тумани бўлимлари томонидан ўтказилган текширувда, фуқаролар Н.Р. ва С.Ю.нинг хонадонларида қўлбола усулда тайёрланган 675 дона “Денов” номли алкоголь маҳсулотлари рангли принтерда чоп этилган 466 дона қалбаки акциз маркалар ҳамда бошқа моддий ашёлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар