• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27°C
Detail image
Фото: Getty images

Қатарда ўтаётган жаҳон чемпионатида F гуруҳида 1-тур баҳслари якунига етди. 

36 йиллик танаффусдан сўнг мундиалга чиққан Канада кутилмаганда Бельгияга жиддий қаршилик кўрсатди, аммо вазиятлардан фойдалана олмади. КОНКАКАФ жамоаси рақиб дарвозасига 21та зарба берди, Альфонсо Дэвиснинг пенальтидан берган зарбасини эса Тибо Куртуа қайтарди.

Чемпионликка даъвогарлар қаторида тилга олинган Бельгия ўз имкониятидан фойдаланди ва Миши Батшуайининг ягона голи эвазига ғалаба қознди.

Маълумот учун, Хорватия ва Марокаш ўртасидаги гуруҳнинг биринчи ўйинида ҳисоб очилмаганди. 

ЖЧ-2022. 1-тур. F гуруҳи
Бельгия — Канада 1:0

23 ноябр, «Аҳмад бин Али»
Гол: Батшуайи (44).
Аниқ амалга оширилмаган пенальти: Дэвис (11).
Бельгия – Куртуа, Кастань, Вертонген, Алдервейрелд, Дендонкер, Карраско (Менье, 46), Витцель, де Брюйне, Тилеманс (Онана, 46), Азар (Троссард, 62), Батшуайи (Опенда, 78). 
Канада – Борян, Ларейя (Адекугбе, 74), Витория, Миллер, Жонстон, Ҳатчинсон (Коне, 58), Эуштакиу (Осорио, 81), Ҳойлетт (Ларин, 58), Дэвид, Бьюкенен (Миллар, 81), Дэвис.
Огоҳлантиришлар: Карраско (9), Менье (53), Онана (56), Дэвис (81), Жонстон (83).

Ўхшаш янгиликлар