• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +29°C
Detail image

Боку шаҳрига ташрифи давомида Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Озарбойжон иқтисодиёт вазири Микаил Жабборов билан учрашув ўтказди.

Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги маълумотига кўра,  музокаралар чоғида икки мамлакат ўртасидаги сармоявий, савдо-иқтисодий ва саноат кооперацияси масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон-Озарбойжон инвестиция компанияси фаолиятининг амалий масалалари муҳокама қилинди. Жамғарма ҳисобидан молиялаштирилиши режалаштирилган истиқболли инвестиция лойиҳалари сонини кўпайтириш ва раҳбариятни муддатидан олдин тайинлаш бўйича келишувга эришилди.

Икки давлат ҳудудида сув тозалаш иншоотлари, туризм объектларини қуриш, металл буюмлар ва маиший техника, тиббий асбоб-ускуналарини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, тўқимачилик кластерини ташкил этиш бўйича қўшма лойиҳаларнинг ҳаётга татбиқ қилиниши батафсил кўриб чиқилди. 

Томонлар, шунингдек, мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий ва технологик ҳамкорликни, жумладан, инновацион ғоялар ва технологик ечимлар алмашинувини ривожлантиришда муҳим рол ўйнайдиган таҳлил марказларини яратиш режаларини олқишлади.

Учрашув якунида ҳамкорликни янада кенгайтиришга ўзаро содиқлик билдирилди ҳамда муҳокама қилинган лойиҳа ва ташаббусларни жадал амалга ошириш бўйича аниқ режалар ва масъул раҳбарлар белгилаб олинди.

Ўхшаш янгиликлар