• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +8.2°C
Detail image

ЕХҲТга аъзо давлатлар «Москва механизми»ни ишга туширади, бу Россия ўз фуқароларининг ҳуқуқларига оид мажбуриятларини бузиши мумкинлиги туфайли юз беради.

Фото: Reuters

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)га аъзо бўлган 57 давлатдан 38 таси Россияда инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳолатларини ўрганувчи махсус экспертлар гуруҳи тузишни қўллаб-қувватлади, деб хабар қилди пайшанба, 28 июль куни Франция ТИВ.

Қарор «Россияда сўнгги йилларда кўплаб чекловчи ва репрессив чоралар қўлланилгани билан ифодаланган инсон ҳуқуқларига доир хавотирли вазият туфайли» қабул қилинди, дейилади идора хабарида. 

Қонунбузилиш ҳолатларини текшириш учун ЕХҲТ «Москва механизми» деб аталадиган усулдан фойдаланади - бу усулга кўра, ташкилот «Россиянинг инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликлари билан боғлиқ ҳозирги вазиятга олиб келган мажбуриятларини бажариш ҳолатини баҳолайдиган ва ҳаракатларни аниқлайдиган» 45 нафар мустақил экспертлар гуруҳини танлайди. Шу билан бирга, гуруҳ таркибига суд жараёни олиб борилаётган мамлакатнинг ҳам, жараённи бошлаган мамлакатларнинг ҳам экспертлари киритилмаслиги керак. 

АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайснинг сўзларига кўра, гуруҳнинг ташкил этилиши Россия расмийларининг сўз эркинлиги ва тинч йиғилишларга қарши ҳаракатларига, шунингдек, мамлакатда ҳибсга олинган одамларнинг қийноқларга солингани ҳақидаги хабарларга жавоб бўлган. Гуруҳ ҳисоботи сентябр ойида эълон қилинади. 

РФнинг Украинага қарши уруши бошланганидан бери ЕХҲТда «Москва механизми» учинчи марта қўлланилмоқда - олдинги икки гуруҳ Россия томонидан бошланган ҳарбий ҳаракатлар билан боғлиқ халқаро гуманитар ҳуқуқнинг бузилиши ҳақидаги ҳисоботларни ва Украинада рус қўшинлари томонидан содир этилган ҳарбий жиноятлар ҳақида хабарларни баҳолаш учун бирлаштирилган. Россиянинг ЕХҲТдаги миссияси бу мавзулардаги ҳисоботларни «асоссиз ташвиқот» деб атади ва Россиядан келган делегация ташкилотнинг сўнгги йиғилишларида иштирок этмади, чунки унинг аъзолари урушни қўллаб-қувватлагани учун санкциялар рўйхатида бўлган. 

Шу билан бирга, ўзини «ДХР» ва «ЛХР» деб эълон қилган ҳукумат вакиллари ЕХҲТ экспертлари ишига аралашди – апрель ойида миссиянинг бир неча аъзоси эгаллаб олинган ҳудудда ҳибсга олинди, бунга уларнинг мандати тугагани ҳамда Россия уни янгилашдан бош тортгани сабаб бўлди. Бундан ташқари, кузатув миссияси аъзоларидан бири Харкивга Россия армияси томонидан амалга оширилган ракета ҳужуми қурбони бўлди. Шу билан бирга, ЕХҲТ маърузачилари Украинада гуманитар ҳуқуқ нормалари ҳам Россия, ҳам Украина қўшинлари томонидан бузилганини таъкидладилар. 

Ўхшаш янгиликлар