• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +15°C
Detail image
АҚШ Украинага Patriot ҳаво-мудофаа тизимларининг янги тўпламини етказиб беради
Фото: Politico
АҚШ янги ҳарбий ёрдам дастури доирасида Украинага Patriot комплексларининг навбатдаги тўпламини етказиб беради. Бу ҳақда Politico нашри хабар берди.

Унга кўра, АҚШ ҳукумати Украина учун 6 миллиард долларлик қурол-яроғ етказиб беришга тайёрланмоқда. Бу ёрдам дастури Киевнинг шарқий фронтдаги мудофаа салоҳиятини сақлаб қолишга қаратилган.

Ушбу ҳарбий ёрдам АҚШ президенти Жо Байден томонидан имзоланган Украинага 61 миллиард долларлик ҳарбий кўмак лойиҳасининг бир қисми ҳисобланади. У Patriot ҳаво мудофааси тизими учун ўқ-дорилар, артиллерия ўқ-дорилари, дронлар, учувчисиз қурилмалар ва қирувчи самолётларга ўрнатиладиган ҳаво ракеталарини ўз ичига олади.

24 апрель куни Пентагоннинг ҳарбий харид бўлими бошлиғи Уильям ЛаПланте Россия мудофаа саноати корхоналари кунига уч сменада 24/7 режимда ишлаётганини маълум қилган эди. Шунингдек, Россия ялпи ички маҳсулотининг 6-7 фоизини армияга сарфлаши айтилган. АҚШда эса бу кўрсаткич 3,2 фоизни ташкил қилади.

Ўтган ойда президент Байден маъмурияти икки йиллик уруш давомида биринчи марта ATACMS ракеталарини Украинага жўнатгани айтилганди. Киев аллақачон Россия мудофаа чизиғига чуқур зарба бериш учун қуролдан бир неча марта фойдаланган. Мазкур қурол 300 кмгача бўлган нишонларга зарба бера олади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг

arenda kvartira tashkent


Ўхшаш янгиликлар