• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +13°C
Detail image

Уларнинг тўрт нафари миллиардер мақомидан айрилди. 

Фото: Reuters

Криптовалюталар орқали бойиган дунёнинг энг бадавлат 11 нафар миллиардери уч ой ичида 61,4 млрд доллар йўқотди

Уларнинг тўрт нафари миллиардер мақомидан айрилди. Улар орасида венчур инвестори Тим Дрейпер ҳам бўлиб, унинг бойлиги март ойидан буён 1,2 млрд доллардан 647 млн долларга камайди. 

Coinbase криптобиржаси ҳаммуассиси ва собиқ президенти Фред Эрсамнинг маблағи миқдори 2,1 млрд доллардан 895 млн долларга тушди. 

MicroStrategy компанияси асосчиси Майкл Сэйлорнинг бойлиги март ойида 1,6 млрд долларга тенг бўлган бўлса, ҳозирда 711 млн долларга тушиб қолди. 

FTX криптобиржаси ҳаммуассиси Сэм Бэнкман-Фрид ҳозирда дунёнинг энг бадавлат криптомиллиардери бўлиб турибди – унинг бойлиги 4 млрд долларга камайиб, 20 млрд долларни ташкил этмоқда. 

Илгари дунёнинг энг бой криптомиллиардери бўлган, Binance биржаси асосчиси Чанпэн Чжаонинг бойлиги уч ой ичида 65 млрд доллардан 18,7 млрд долларга камайди. 

Coinbase ҳаммуассиси ва директори Брайан Армстронг бу давр ичида 4,4 млрд доллар йўқотди (унинг бойлиги 2,2 млрд долларни ташкил этмоқда). 

Ripple блокчейн-компанияси ҳаммуассиси ва директори Крис Ларсеннинг бойлиги 4,3 млрд доллардан 3 млрд долларга, Кэмерон ва Тайлер Уинклвоссларнинг бойлиги (Gemini криптобиржаси асосчилари) 4 млрд доллардан 3,2 млрд долларга, Жед МакКалебнинг бойлиги 2,5 млрд доллардан 2,1 млрд долларга, Мэтю Росзакнинг бойлиги 1,4 млрд доллардан 1,2 млрд долларга қисқарди.

Ўхшаш янгиликлар