• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +20°C
Detail image

Афинада собиқ Эллиникон аэропорти ҳудудида иш олиб борилаётганида Иккинчи Жаҳон урушига оид 300 дан зиёд бомба топилди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Маълум қилинишича, 314 та бомба қурилиш вақтида топилган ва назорат остида портлатилиб, йўқ қилинган. Бомбалар болалар боғчалари ва спорт иншоотлари остида жойлашган.

“Фожиа шундаки, немислар сақлаган 314 та бомба тўғридан тўғри Понтик Иттифоқининг собиқ объектлари, бизнинг боғчалар ва спорт иншоотлари остида, шунингдек, Олимпия объектлари яқинида 2 метр чуқурликда бўлган. Бу жойларга ҳар куни минглаб одамлар ташриф буюради. Яхшиямки, ҳеч қачон вайронагарчилик ёки портлаш қайд этилмаган. Мина майдонида аэропорт ва ўнлаб муниципал ҳамда фуқаро авиацияси объектлари фаолият юритгани ҳайратланарли”, — деди Эллинико-Аргируполи тумани мэри Яннис Константатос.

Эллиникон аэропорти Афина марказидан бир неча километр узоқликда жойлашган бўлиб, у 2001 йилгача ишлаган ва 2004 йилги Олимпия ўйинлари учун Элефтериос Венизелос халқаро аэропорти қурилганидан кейин ёпилган.

Эндиликда собиқ аэропорт ўрнида турар жой, кўнгилочар мажмуа, казино, меҳмонхона ва истироҳат боғи, шунингдек, баландлиги деярли 200 метр бўлган осмонўпар бино қурилиши режалаштирилган.

Ўхшаш янгиликлар