• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +22.1°C
Detail image

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити доирасида Ўзбекистонга ташриф буюрадиган чет эллик расмий делегация вакиллари ва меҳмонлардан Самарқанд шаҳридаги меҳмонхоналарга жойлашишидан олдин коронавирусга қарши ПЗР тестлари олинади. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бунинг учун улар жойлашадиган меҳмонхоналарнинг ҳар бирида тиббий мобиль гуруҳлар ташкил этилган.

Қатнашчиларга зарур ҳолларда тиббий ёрдам кўрсатиш учун Самарқанд шаҳрида туну кун фаолият кўрсатувчи «1303» қисқа рақамли Сall-марказ фаолияти йўлга қўйилди. Бу ерда мутахассислар томонидан инглиз, рус ва хитой каби хорижий тилларда тиббий мурожаатлар қабул қилинади.

Шунингдек, барча ихтисосликлар бўйича мутахассислар жамланган 50 та тиббий бригада уларга тиббий хизмат кўрсатади, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 16 мартдан эмланганлик сертификати ёки паспортига эга чет эл фуқароларидан мамдакатга киришда ПЗР-тест натижаси талаб этилмаяпти.

Сертификат ёки паспорти бўлмаганда камида 72 соат олдин топширилган ковидга манфий ПЗР-тестни кўрсатиш керак бўлади. Ҳар иккиласи ҳам бўлмаган тақдирда эса чегара ўтиш пунктларида манфий натижали экспресс-тест маълумотномага (электрон QR code) эга бўлиши шарт қилиб белгиланди.

Газета.uzTelegram каналга аъзо бўлинг

Ўхшаш янгиликлар