• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +22°C
Detail image

22−26 октябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво, сўнгра Волга бўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво массалари кириб келади. Бу ҳақда Ўзгидромет бош директор Шерзодхўжа Ҳабибуллаев ўзининг Facebook`даги саҳифасида маълум қилди.

Ўзбекистонда шанба кунидан бошлаб, чоршанба кунигача республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Хусусан:

  • 22 октябрда Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади;
  • 23 октябрда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, Бухоро, Навоий вилоятларида кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди;
  • 24 октябрда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.
  • 25 октябрда Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёмғир ёғади.
  • 26 октябрда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди.

23−26 октябрь кунлари тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлади.

21−22 октябрь ва 25 октябрь кунлари шимолда ва чўл ҳудудларда, 23 октябрь ва 26 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол 15−20 м/с гача, 26 октябрда баъзида 23−25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Республика бўйича ҳаво ҳарорати меъёрдан +8…+10 даражага пасайиши кутилмоқда.




Газета.uzTelegram каналга аъзо бўлинг

Ўхшаш янгиликлар