• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +26°C
Detail image

Наманганнинг Чуст туманида вояга етмаган бола Жигули ва Матиз автомобилларини олиб қочди, дея хабар қилмоқда Тергов департаменти.

Қайд этилишича, 2022 йил 8 сентябрь куни соат 01:00 ларда Чуст тумани Маърифат кўчасида яшовчи 33 ёшли Б.Д. Чуст тумани ИИБ навбатчилик қисимга қўнғироқ қилиб, шу куни соат 00:30да унга тегишли бўлган Matiz автомашинаси номаълум шахс томонидан, яшаш уйи олдидан олиб қочиб кетилганини маълум қилган. Ушбу шахсга нисбатан қонуний чора кўришни ва автомашинасини топишда амалий ёрдам беришни сўраган.

Ҳолат юзасидан Чуст туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодекснинг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноятни Чуст тумани Дашт кўчасида яшовчи 16 ёшли А.А. содир қилгани аниқланиб, жабрланувчига тегишли бўлган Matiz автомашинасини Наманган шаҳар Навоий кўчаси ҳудудига ташлаб, номаълум томонга қочиб кетгани аниқланган.


Вояга етмаган А.А. Чуст тумани марказида ВАЗ-2106 русумли автомашинани бошқариб юрган вақтида ИИБ ходимлари томонидан ушланган. Ушбу автомашина кимга тегишли эканлиги тўғрисида ойдинлик киритилганда А.А. ушбу куни Matiz автомашинасини ташлаб, соат 08:00 ларда Чуст тумани Пансада МФЙга бориб, шу маҳаллада яшовчи 22 ёшли К.А.га тегишли бўлган ВАЗ-2106 русумли автомашина яшаш уйи олдида эшиги очиқлиги ва калити ўзида эканидан фойдаланиб олиб қочгани аниқланган.

Шу кунни ўзида вояга етмаган А.А Жиноят кодекснинг 267-моддаси 2-қисми «а» бандида (такроран ёки хавфли рецидивист томонидан транспорт воситасини олиб қочиш) кўрсатилган жиноятни содир этганликда гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Газета.uzTelegram каналга аъзо бўлинг

Ўхшаш янгиликлар