• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +23°C
Detail image

Президент — жаҳондаги «глобал ишонч инқирози» ҳақида

Шавкат Мирзиёев ШҲТнинг Самарқанддаги саммити арафасида эълон қилинган мақоласида халқаро ҳамкорликнинг универсал принцип ва нормаларга асосланган тизими издан чиқиб бораётганини таъкидлади. У «глобал даражада ишончнинг чуқур таназзулга юз тутаётганини» — асосий сабаблардан бири сифатида қайд этди.

«Афғонистон ШҲТ маконининг ажралмас қисми» — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон президенти Афғонистонни «ШҲТ маконининг ажралмас қисми» деб атади. «Унга биргаликда ёрдам қўлини чўзиш, минтақавий ва глобал тараққиёт жараёнларига интеграциялашувига кўмаклашиш ва шу орқали кўп йиллик инқироздан чиқиши учун қулай шароит яратиш — бизнинг маънавий бурчимиздир», — деди у.

Шавкат Мирзиёев: ШҲТ — «айирмачилик унсуридан холи бўлган жозибадор макон»

Ўзбекистон президенти ШҲТни «маданий-цивилизацион қарашлари турлича, ўз ташқи сиёсий йўналишлари ва миллий тараққиёт моделларига эга мамлакатларни бирлаштира олган ўзига хос давлатлараро тузилма», деб атади. Шу сабабли ташкилотга қўшилиш истагидаги давлатлар сони ортиб бормоқда, деди у.

ШҲТ саммитида 30 дан ортиқ ҳужжат имзоланиши кутилмоқда — Шерзод Асадов

Шу ҳафта Самарқандда ўтадиган ШҲТ саммитида 30 дан ортиқ ҳужжат имзоланиши кутилмоқда, деди президент матбуот котиби Шерзод Асадов. Улар қаторидан Эронни ташкилотга киритиш учун мажбуриятлари, ШҲТнинг кузатувчи ва мулоқот бўйича ҳамкорлари аъзолигини кенгайтиришга оид ҳужжатлар ўрин олган.

Қашқадарёда хусусий боғчадан қочиб кетган болани поезд уриб кетди

Қашқадарёнинг Косон туманида хусусий боғчадан чиқиб кетган тўрт ёшли болани «Афросиёб» тезюрар поезди уриб кетди. Олинган жароҳатлар оқибатида бола вафот этган. Вилоят мактабгача таълим бошқармаси ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари бошланганини маълум қилди.

Фарғонада уйида укол олган қизалоқ вафот этди

Учкўприк туманида собиқ ҳамшира уй шароитида эҳтиёт чораларсиз укол қилиши оқибатида қизалоқ вафот этди. Укол қизда аллергик реакцияни юзага келтирган ва нафас йўлларини беркитган. Ҳамширага бир қатор сабаблар туфайли 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

БАА Самарқанд шаҳридаги инфратузилмаларни яхшилаш учун қарийб $300 млн кредит ажратади

Абу-Даби тараққиёт жамғармаси Самарқанд шаҳрида сув таъминоти тизимлари ва йўл тармоқларини модернизация қилиш учун $300 млнга яқин кредит ажратади. Маблағлар йиллик 2,5% ставкада, 4 йиллик имтиёзли давр билан 17 йилга берилади.

ИИВ Тошкентга кириш ёпилгани ҳақидаги хабарларни рад этди

ИИВ Тошкент ва бошқа вилоятларга кириш ва чиқиш ёпилгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Тармоқларда тарқалган видеоларда эса ЙПХ ходимлари ШҲТ саммити доирасида фақатгина Самарқандга кириш ёпилиши туфайли айланма йўлларни тушунтираётгани акс этган.

«Бунёдкор» стадионида дренаж тизими шу вақтгача умуман ишламаган — Диёр Имомхўжаев

ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев «Бунёдкор» стадионидаги яшил майдонда дренаж тизими шу вақтгача умуман ишламаганини маълум қилди. Таъкидланишича, сув қумда қолиб, майсани чиритиб борган. Энди тизим қайта ишлаб чиқилади ва унинг усти стандарт бўйича қоплаб борилади, дейилади хабарда.

Шавкат Мирзиёев шу ҳафта Цзиньпин, Раисий ҳамда Путин билан музокаралар ўтказади

Ўзбекистон президенти шу ҳафта ШҲТ саммити доирасида Самарқандда ХХР раиси Си Цзиньпин, Эрон президенти Иброҳим Раисий ҳамда Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказади. Улар ўзаро ҳамкорликдан ташқари, халқаро ва минтақавий аҳамиятга эга долзарб масалалар юзасидан фикр алмашади.

Электромобилларни юқори тезликда зарядловчи қурилма яратилди

Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институтида қуёш энергиясидан фойдаланган ҳолда электромобилларни юқори тезликда зарядловчи қурилма яратилди. Тизим йилига 32 минг кВт соат электр энергияси ишлаб чиқариб, 950 та электромобилни қувватлаш имконини беради.

Ўзбекистонда аҳолига деҳқончилик учун ерлар 30 йилга ижарага берилади

Президент қарори билан аҳолига деҳқончилик учун экин майдонлари 30 йилга ижарага берилади. Ижарага бериш очиқ электрон танлов орқали ўтказилади. Унда бир нафар талабгор иштирок этса ҳам, танлов ўтказилган ҳисобланади.

Ҳафта давомида ҳаво илиқ ва қуруқ бўлади

Ўзбекистонда ҳафта давомида об-ҳаво илиқ ва қуруқ бўлади. 13 сентябрь кунидан совуқ ҳаво республика ҳудудидан чекиниши бошлайди ва ҳаво +28…+30 гача исийди. Республиканинг тоғли ҳудудларида эса бироз ёмғир ёғади.

Тошкентдаги 142-мактаб ўқувчиларига «бепул, лекин хунук» соч калталаш таклиф қилинди

Тошкентдаги 142-мактабда ИИБ ходимлари ўқувчиларга соч турмаги учун танбеҳ берди. Қонунчиликка кўра, соч узунлиги 2−3 см бўлиши лозим. Пойтахт ИИББ ўқувчилар билан профилактик суҳбат ўтказилгани, қолаверса, болалардан бирининг ёнидан қайчи топилганини қайд этди.

Fitch Ratings 2022 йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиш кутилмаларини 5,1 фоизга оширди

Fitch Ratings 2022 йилда Ўзбекистоннинг реал иқтисодий ўсиш суръати кутилмасини 5,1 фоизга оширди. Прогнозларга кўра, жорий йилда инфляция даражаси ўртача 11,7% ни ташкил қилади ва 2024 йилга келиб 9,2% га пасаяди. Ўзбекистон суверен кредит рейтинги эса ВВ- (барқарор кутилма) даражада баҳоланди.

Хива шаҳри ва туманида газ 10 соатга ўчирилади

Хива шаҳрининг барча маҳалла ва Хива туманининг баъзи ҳудудларида таъмирлаш ишлари сабаб газ таъминоти соат 08:00 дан 18:00 гача тўхтатилади.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақолалар:

Қирғизистонда отиб ўлдирилган журналист Алишер Соипов иши бўйича тергов яна тўхтатилди

Қирғизистонлик журналист Алишер Соипов 2007 йили Ўшда отиб кетилганди. 2010 йилда қотилликда айбланган шахс ҳам орадан 2 йил ўтиб озодликка чиқарилган. 15 йилдирки журналистнинг қотили топилмаяпти. Марҳумнинг укаси «Газета.uz»га иш 2019 йилда қайта очилиб, 2022 йилда яна ёпилганини маълум қилди.

Бадбўй ҳидли кўл, каллакланган дарахтлар, қайта тикланган гуммахона — Миллий боғдан репортаж

Президент ташрифидан сўнг пойтахтдаги қайта таъмирланган Миллий боғ яна ўз фаолиятини бошлади. «Газета.uz» мухбирлари Миролим Исажонов ва Мадина Аъзам қисқа вақт ичида гавжум масканга айланган боғдан фоторепортаж тайёрлашди.

Газета.uzTelegram каналга аъзо бўлинг

Ўхшаш янгиликлар