• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +17°C
Detail image

22 июнь куни чегара қўшинлари 1 млн долларни ноқонуний тарзда олиб чиқиб кетаётган андижонлик фуқарони тўхтатиб қолди, дея ҳабар бермоқда ДХХ матбуот хизмати.

Андижон вилояти Пахтаобод туманидан ўтувчи «ўзбек-қирғиз» давлат чегарасидан Пахтаобод туманида яшовчи фуқаро А.Д. иккита полиэтилен қопда бўлган $1 млн долларни Қирғизистонга ноқонуний ўтказмоқчи бўлди. Уни ҳудудда хизмат ўтаётган ДХХ чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари тўхтатиб қолди.


Ҳозирда мазкур фуқарога нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Газета.uzTelegram каналга аъзо бўлинг

Ўхшаш янгиликлар