• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +13°C
Detail image
Самарқанд давлат университетида Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Лапас Алибеков таваллудининг 85 йиллигига бағишланган “Тоғ ва текислик ландшафтлари барқарор ривожланишининг географик асослари” номли конференция ўтказилди. Нуфузли анжуманда илмий жамоатчилик вакиллари, олимнинг оиласи ва хорижлик меҳмонлар иштирок этди.

Илмий ажнуман: “Тоғ ва текислик ландшафтлари барқарор ривожланишининг географик асослари”…


Тадбирни Самарқанд давлат университети илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Ҳаким Хушвақтов кириш сўз билан очиб, анжуман иштирокчиларига омад тилади.

- Лапас Алибеков ўз тадқиқотлари натижасида биринчи бўлиб, Ўрта Осиё тоғ ва текислик ландшафтлари ўртасидаги ўзаро табиий географик таъсир механизмлари, тадрижий боғлиқлик ҳамда алоқалари, уларнинг инсон хўжалик фаолияти таъсирида ўзгариши борасидаги қонуниятларни очиб берган, - дейди СамДУ профессори Субхон Аббосов. - Олим томонидан Ўрта Осиё табиий географик ўлкасига хос бўлган тоғ-текислик жуфтлигига нисбатан “геопара”, яъни “қўшолоқ комплекслар” деган тушунча илмий муоммалага киритилган. Шунингдек, Ўрта Осиё минтақаси мисолида тоғ ва текислик ўртасида модда ва тирик организмларнинг айланма ҳаракати қонунияти очиб берилган. Домланинг ушбу илмий тадқиқот ишига машҳур географ олимлардан А.Рябчиков, Н.Михаелов, Н.Николаевлар юқори баҳо берган. Лапас Алибеков ўзининг тадқиқот ишларини илмий адабиётларни ўрганиш асосида яратиб қолмасдан балки у далада географик тадқиқотлар асосида олиб борган. У киши ўзининг докторлик ишини Ғарбий-Зарафшон тоғларининг ландшафтларига бағишлаган бўлиб ушбу тоғнинг меридионал ва кенглик йўналишида экспедициялар олиб борган.




- Лапас Алибеков Ўрта Осиё, хусусан Ўзбекистон ҳудудида ривожланиб бораётган чўлланиш жараёнларини комплекс тадқиқ этган, чўлланишнинг табиий ва антропген механизларини ҳамда унинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини батафсил таҳлил қилган, - дейди СамДУ география ва экология факултети декани Алиқул Равшанов. - Чўлланиш жараёнларини ўрганиш натижасида “омил-жараён-натижа” кўринишидаги сабаб-оқибат алоқадорлигининг илмий-амалий моделини ишлаб чиққан. Ўзбекистон ҳудудида экотизимлар (ландшафтлар) нинг 8 та асосий типини ажратган ва локал иқлим ўзгариши тенденсиялари ҳамда уларнинг таъсирида рўй бераётган чўлланиш жараёнларини интенсивлигини аниқлаган. Лапас Алибеков ўзининг илмий фаолиятида Ўрта Осиё ва шу жумладан Ўзбекистон табиати ва ундан самарали фойдаланиш, муҳофаза қилиш борасидаги масалаларни кўтариб чиққан. Ушбу тадқиқот ишлари инобатга олиниб 2002-2011-йилларда НАТО нинг “Арид минтақаларда чўлланиш жараёни” дастурида халқаро эксперт сифатида фаолият олиб борган. Олимнинг 400 дан ортиқ илмий ишланмалари республика ва хорижий илмий журналларда нашр этилган…




Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати

Ўхшаш янгиликлар