• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +12°C
Detail image

Владимир Зеленский АҚШ президенти Жо Байден билан телефон орқали суҳбатда Украина энергетика инфратузилмасининг 50 фоизи йўқ қилинганини айтди, дейилади Украина президенти офиси хабарида.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Зеленский америкалик ҳамкасбига АҚШнинг Украинага энергетика тизимини тиклашда кўрсатаётган ёрдами учун миннатдорлик изҳор қилди ва бу борадаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга умид билдирди.

Шу билан бирга, Украина президенти мамлакатнинг самарали ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини шакллантириш муҳимлигини таъкидлади ва АҚШни ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари етказиб бериш ҳажмини оширишга чақирди. «Бу, айниқса, Украинада қиш мавсуми бошланган ҳозирги паллада муҳим», — деди Зеленский.

Оқ уй веб-сайтида эълон қилинган хабарга кўра, Байден бунга жавобан Украина ҳаво мудофаасини кучайтириш Вашингтон учун устувор вазифа эканини айтган. Бундан ташқари, Америка президенти Вашингтон томонидан Украинанинг энергетика инфратузилмасини қўллаб-қувватлаш учун 53 миллион доллар ажратилишини эслатиб, иқтисодий ва гуманитар ёрдам кўрсатишни давом эттиришга ваъда берган.

Украина Россиянинг мамлакат инфратузилмасига берган зарбаларидан кейин Ғарб давлатларини ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини қўллаб-қувватлашни кучайтиришга чақирганди. Россия 10 октябрдан бери Украина объектларини доимий равишда ўққа тутмоқда.

 

Ўхшаш янгиликлар