• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +14°C
Detail image

Россия Қуролли Кучларининг «Иттифоқчилик жасорати» қўшма ўқув машғулотларида иштирок этадиган илк бўлинмалари Беларусга етиб келди. Бу ҳақда республика Мудофаа вазирлиги хабар берди.

Фото: Беларусь Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

«Иттифоқ давлатининг жавоб қайтариш кучларини текшириш бўйича тасдиқланган режага мувофиқ, Беларусь ҳудудига Россия Қуролли Кучларининг бўлинмалари кела бошлади», — дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.

Идоранинг тушунтиришича, «текширув қўққисдан бўлгани сабаб» қўшинлар Россиядан машғулотларнинг биринчи босқичи давомида келади.

Бўлинмалар келиб бўлгач, ўқув машғулотлари амалга ошириладиган ҳудуд томон ҳаракатланади.

Таъкидланишича, машғулотлар 10—20 февраль кунлари бўлиб ўтади. Биринчи босқичда 9 февралга қадар қисқа муддатда хавф остида қолган йўналишларда қўшинларни қайта жойлаштириш ва гуруҳларни шакллантириш масалаларини ишлаб чиқиш режалаштирилган. Иккинчи босқичда эса «Иттифоқчилик жасорати» қўшма машғулотлари ўтказилади.

Аввалроқ Россия—Беларусь ҳарбийлари ўртасидаги қўшма ўқув машғулотлар 2022 йилнинг февралида ўтказилиши тўғрисида хабар берилганди. Беларусь президенти Александр Лукашенко 17 январь куни Минскда ўтказилган йиғилишда қўшма ўқув машғулотлари февралда бошланишини маълум қилган. Шунингдек, унинг сўзларига кўра, Болтиқбўйи давлатлари ва Польшанинг ўн минглаб ҳарбий хизматчилари эътибори Беларусь чегарасига қаратилган.

Ўхшаш янгиликлар