• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18°C
Detail image

Кремлга алоқадор ҳарбийлаштирилган гуруҳ ўз аъзоларидан Латвия, Литва ва Эстониядаги чегара постлари ҳақида разведка маълумотларини тақдим этишни сўради. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Нашр маълумотига кўра, ушбу рус гуруҳлари НАТО давлатларига ҳужум қилишни режалаштиряптими ёки йўқми, деган хавотирни уйғотади. Украинада жанг қилаётган ва таниқли Вагнер гуруҳига алоқадор «Task Force Rusich»нинг расмий Telegram канали ўтган ҳафта аъзоларидан уч Болтиқбўйи давлатидаги чегара постлари ва ҳарбий ҳаракатларга оид тафсилотларни етказишни сўраган. Улар патруль маршрутларига, ҳарбийлар ва уларнинг қариндошлари, кузатув тизимлари ҳақидаги маълумотларга эга бўлмоқчи.

Хабар Украинада жанг қилаётган ўта ўнгчи Кремлга яқин фракцияларга ким раҳбарлик қилаётгани ҳақида саволлар туғдиради. Нашр манбаларининг анонимлик шарти билан айтишича, «Русич»нинг бу ҳаракати Кремлдан ҳайратланиш ва Украинадаги уруш кетаётганидан норозиликни кўрсатиши мумкин.

Уларнинг қўшимча қилишича, Кремль ўзининг ўта ўнг россиялик ярим ҳарбий кучлари устидан назоратни йўқотиши мумкин, бу эса экстремал усуллардан фойдаланишни англатади. Жумладан, бу НАТО давлатига ҳужум қилинган тақдирда вазият кучайишини оширади.

Манбаларга кўра, «Русич» гуруҳи томонидан маълумотлар тўпланиши Кремль томонидан назорат қилиниши даргумон.

Мавзуга доир: «Украинадаги низо НАТО ва Россия ўртасидаги урушга айланиб кетиши мумкин. Биз бунга йўл қўймасликка уриняпмиз»— Столтенберг

Ўхшаш янгиликлар