• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18°C
Detail image
Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди”
Фото: “ВКонтакте”
Украина бош вазири Денис Шмигал Россия бутун уруш давомида Украина ҳудудидаги 250 мингдан ортиқ турар-жой биносини вайрон қилганини маълум қилди. Бу ҳақда Ukrinform нашри хабар берди.

Манбада айтилишича, Денис Шмигал 3 май куни ҳукумат ёғилиши пайтида Россия томонидан Украина шаҳарларига етказилган талафот ҳақида ҳисобот эълон қилган. Ҳисоботга кўра, ҳозирда 250 минг бино яшаш учун яроқсиз ҳолатда.

Украина бош вазири, шунингдек, мамлакатни қайта тиклаш учун сарфланиши талаб этиладиган маблағ борасида ҳам ҳисоботини ўқиб эшиттирган. Унга кўра, уруш туфайли иқтисодиёти вайрон бўлган мамлакатни тиклаш учун камида 486 миллиард доллар керак бўлади.

Украина озодлиги учун кураш давом этмоқда. Аммо биз мамлакатни қайта тиклашни ҳозирдан режалаштирмоқдамиз. Ҳамкорларни жалб қилиб, ресурслар излаяпмиз”, — деган Шмигал.

Украина вакили компенсация борасида Украинанинг Россияга талаблари ва бу борадаги позицияси ўзгармаслигини маълум қилган. Россия ҳамма нарса учун бадал тўлаши кераклиги таъкидланган.

Хабарда қўшимча қилинишича, уруш давомида Украинадаги 4000 га яқин мактаб, 1000 дан ортиқ касалхона ва бошқа кўплаб объектлар ҳам вайрон бўлган. Мамлакат шарқидаги энергия тизимлари яроқсиз ҳолга келаётгани айтилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг

arenda kvartira tashkent


Ўхшаш янгиликлар