• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +13°C
Detail image

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 2022 йилда 18,6 фоизга ўсиб, 50 миллиард долларни ташкил этган: 19,3 миллиард долларлик маҳсулот экспорт қилинган, 30,7 миллиард долларлик товарлар импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Унда айтилишича, республика ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар орасида Россия (9,2 миллиард доллар) ва Хитой (8,9 миллиард доллар) етакчига айланган. Умуман олганда Россия ва Хитойнинг Ўзбекистон умумий ташқи савдо айланмасидаги улуши 2022 йилда 36,4 фоизни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2021 йил якунлари бўйича 35,6 фоиз, 2020 йил якунлари бўйича эса 33,2 фоиз бўлган.

Ўзбекистоннинг 2022 йилдаги ташқи савдо айланмасида энг юқори улушга эга давлатлар рўйхати қуйидагича:

  • Россия — 9,2 миллиард доллар;
  • Хитой — 8,9 миллиард доллар;
  • Қозоғистон — 4,6 миллиард доллар;
  • Туркия — 3,2 миллиард доллар;
  • Жанубий Корея — 2,3 миллиард доллар;
  • Қирғизистон — 1,2 миллиард доллар;
  • Германия — 1,1 миллиард доллар;
  • Туркманистон — 926 миллион доллар;
  • Афғонистон — 759 миллион доллар.

Ўхшаш янгиликлар