• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +25.9°C
Detail image

2024 йилда қурилиш материаллари соҳасида жами 37,9 трлн сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқариш кутилмоқда. Бу ҳақда АОКАда Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, "Ўзсаноатқурилишматериллари" уюшмаси, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълумот берилди.

Қайд этилишича, 2024 йилда умумий қиймати 2,2 млрд долларлик бўлган жами  540 та лойиҳа амалга оширилади. Шунингдек, 1,1 млрд долларлик қурилиш материаллари экспорт қилинади.

Бу йил I чорагида 152,9 млн долларлик экспорт амалга оширилди.  Хусусан, 17,5 млн доллар PVX профиллар ва трубалар, 8,2 млн доллар алюмин профиллар, 12,2 млн доллар керамик плитка ва керамика маҳсулотлари, 9,6 млн доллар қуруқ қурилиш аралашмалари ва сементдан боғловчи материаллар, 16,3 млн доллар обой каби қурилиш материалларининг экспорти амалга оширилди.  

Ушбу даврда қурилиш материаллари экспорти географияси анъанавий ҳисобланган бозорлар яъни Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистондан ташқари Озарбайжон, Туркия, Канада, Руминия давлатлари ҳисобига кенгайтирилди.

"Ўзсаноатқурилишматериллари" уюшмаси тасарруфидаги 50 та қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарида Сифат менежмент тизими (ISO 9001) жорий этилди.

Ўхшаш янгиликлар