• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Тошкент шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Абдужалилов Саидазиз ҳамда 9 синф ўқувчиси Ғуломов Пахлавон “Zayed барқарорлик мукофоти COP28” да қатнашишди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Улар танловда ўзларининг ёмғир сувини йиғиб қайта ишлаб аҳоли эҳтиёжи учун фойдаланиш бўйича ишлаб чиққан лойиҳалари билан иштирок этишди.

Маълумот учун, “Zayed барқарорлик мукофоти” Бирлашган Араб Амирликларининг кашшоф глобал мукофоти ҳисобланади.

Ушбу лойиҳа доирасида келиб тушган 5 мингдан ортиқ аризалар ичидан финал босқичига чиққан 33 та ариза орасида Тошкент шаҳридаги Президент мактаби ўқувчилари лойиҳаси Европа ҳамда Марказий Осиё давлатларидан танлаб олинган 3 та лойиҳадан бири бўлди.

Ўхшаш янгиликлар