
Вазирлар Маҳкамасининг "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш бўйича электрон шаклда ариза беришни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2024 йил апрелдан бошлаб:
- фуқаролар ортиқча оворагарчиликларсиз онлайн шаклда болалар нафақаси ва моддий ёрдамга ариза топширишлари мумкин. Бунда фуқароларга Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЙИДХП) орқали аризаларни юбориш имконияти яратилади.
- «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларининг ижтимоий ходимларига фуқароларнинг бевосита розилиги билан «Ягона реестр» АТ орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш бўйича электрон шаклда ариза бериш ҳуқуқи берилади.