• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +21°C
Detail image

Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида Юнусобод туманининг Кичик ҳалқа автомобил йўлидан ўтган 260 метр узунликдаги эскирган иссиқ сув тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилади. 

Шу муносабат билан КҲАЙнинг Туркқўрғон кўчаси билан кесишмасидан Адҳам Раҳмат кўчасигача бўлган ҳаракат йўналишининг бир томони 2024 йил 19 апрель кунидан бошлаб 7 кун муддатга ёпилади. 



Ҳаракат йўлнинг бир томонидан ҳар икки йўналишда амалга оширилади.
 

Ўхшаш янгиликлар