• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +12°C
Detail image

21–24-март кунлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали жойлашган сервер қурилмаларини "Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасасининг Маълумотларни қайта ишлаш марказига кўчириш ҳамда Солиқ қўмитаси веб-ресурслари фаолиятини оптималлаштириш ва серверлар имкониятларини кенгайтириш муносабати билан 21 март соат 21:00 дан 23 март соат 09:00 га қадар Давлат хизматларини кўрсатиш тизими, "Нотариус" автоматлаштирилган ахборот тизими, Лицензия ва Тадбиркорлик субектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тизимлари орқали хизмат кўрсатиш имкониятлари вақтинчалик чекланади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, қўшимча маълумотлар ва саволлар бўйича "1008" ва “1148” рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

 

 

Ўхшаш янгиликлар