• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +17.1°C
Detail image

Антропологлар 1941 йилда Амир Темур қабрини очганда бош чаноғида қисман сақланиб қолган соч, соқол қолдиқларини авайлаб кўчириб олган. Улар сарғимтир, занглаган темир рангига яқин бўлганини кўришган.

Шунда Амир Темурнинг соч-соқоли бўялганми, деган фикр уйғонган. Кимёгар-олим В.Кононов соч толаларини кимёвий усулда текшириб ранги табиатан шундай бўлганлигини аниқлайди.

Антрополог Герасимов эса Амир Темур 70 йилдан кўпроқ умр кўрганига қарамай, бош чаноғи ва бошқа суякларида кексалик аломатлари кўринмаганлигини таъкидлайди.

Экспедиция аъзолари соҳибқироннинг ўнг қўли букилмаганлиги ва ўнг оёғи бироз оқсоқ бўлганлиги ҳақидаги маълумот ҳам ҳақиқатга тўғри келишини исботлашган.            
 

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” лойиҳасининг бош ҳомийси — "Eriell Group" нефть конларига хизмат кўрсатиш компанияси.                                                  

Ўхшаш янгиликлар