• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz.  Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маймун чечаги эпидемиясини халқаро аҳамиятга молик фавқулодда ҳолат деб эълон қилган. Бундай ҳолат ЖССТнинг энг юқори ташвиш даражаси бўлиб, илмий тадқиқотларни тезлаштириш, молиялаштириш ва касалликни олдини олиш чораларини кўришга қаратилган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Reuters агентлиги ЖССТ бош директори Тедрос Адан Гебреисус томонидан эълон қилинган баёнотни тарқатмоқда.

"Шубҳасизки, чечак эпидемиясини тўхтатиш ва ҳаётни сақлаб қолиш учун мувофиқлаштирилган халқаро ҳаракатлар зарур. Конгонинг шарқий қисмида маймун чечаги янги штаммининг аниқланиши ва тез тарқалиши,   илгари маймун чечаги ҳақида хабар бермаган қўшни мамлакатларда пайдо бўлиши ва Африкада ва ундан ташқарида янада тарқалиш эҳтимоли катта ташвиш туғдиради", - дея маълум қилган ЖССТ раҳбари.

Таъкидланишича, Конго демократик Республикасида инфекция юзага келган келганидан кейин жамоат соғлиқни сақлаш бўйича икки йил ичида иккинчи марта фавқулодда ҳолат эълон қилинмоқда ва инфекция қўшни мамлактларга ҳам ёйилган.

Чечакка қарши курашиш учун 1,5 миллион доллар ажратилган ва келгуси кунларда кўпроқ маблағ ажратилиши режалаштирилган.

Маймун чечаги вирусли касаллик бўлиб, унинг типик белгилари тери тошмаси ва шиллиқ қаватларнинг шикастланиши ҳисобланади. Тарқалиш одамлар, шунингдек, юқтирган ҳайвонлар ўртасида ва ҳатто ифлосланган буюмларга тегиниш орқали юз беради.

Одатда маймун чечаги енгил кечади, аммо айрим ҳолларда ўлимга олиб келиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, дунёда болаларни эмлаш пандемиядан олдинги даражага қайтмаган.

Ўхшаш янгиликлар