• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Озарбайжоннинг Баку шаҳри метросида 10 сентябрь куни вагонда расм чизгани учун ҳибсга олинган Франция фуқароси Клерк Тего Гюго 3 йилга қамалди. Бу ҳақда “Туран” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, судда Гюгодан ташқари Янги Зеландия фуқароси Исмаэл де Сент Квент ва Австралия фуқароси Хан Паул ҳам айбланган. Суд метрода ҳеч қандай салбий маънога эга бўлмаган граффит расмни безорилик ва давлат мулкига зарар етказиш деб, баҳолаган.

Франция фуқароси 3 йилга озодликдан маҳрум этилган, унга ҳамроҳлик қилган дўстлари эса 6 минг 800 манат (3 500 доллар) миқдорида жаримага тортилган.

Адвокатнинг таъкидлашича, зарар аллақачон тўлиқ қопланган, ҳатто поезднинг тўхтаб туриши оқибатида йўқолган фойда учун компенсация ҳам ҳисобга олинган.

Ўхшаш янгиликлар