• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +24°C
Detail image

Тошкент аэропортида рейслардан биринининг йўловчиси Ўзбекистондан норин ва шашликда яширилган 286.9 минг долларни олиб чиқмоқчи бўлган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Мазкур ғаройиб контрабандани акс этган видео Давлат божхона қўмитаси томонидан тарқатилган.

Хориж валютаси фольгага ўралиб, норин ва ош солинган идишларга, шунингдек ширинликлар қадоғига солинган.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистондан декларация қилимасдан 100 миллион сўмгача (тахминан 9.3 минг доллар) олиб чиқиш мумкин. Бошқа ҳолатларда Марказий банкнинг махсус рухсатномаси талаб этилади.

Ўхшаш янгиликлар