• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +28°C
Detail image

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Екатеринбургнинг Кольцово аэропортида Ўзбекистондан борган йўловчининг атиргул кўчатлари олиб қўйилган, сабаби - кўчатлар фитосанитария сертификатисиз эканлиги аниқланган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

2024 йил 12 апрель куни Екатеринбургда Кольцово аэропортида “Россельхознадзор”нинг Урал минтақалараро бошқармаси ходими атиргул кўчатларини олиб киришнинг олдини олган. Фитосанитария сертификатига эга бўлмаган ўсимликларни ўзбекистонлик йўловчи олиб бораётган бўлган.

Айтиш керакки, кўчатлар махсус сертификатни талаб қиладиган юқори фитосанитария хавфи бўлган карантин остидаги маҳсулотлар сирасига киради. Бу шунингдек, “Россельхознадзор” томонидан импортга вақтинчалик чекловлар киритилган Ўзбекистондан олиб борилган ўсимлик маҳсулотлари импортига ҳам тегишлидир.

Ўзбекистон атиргулларининг кўчатлари олиб қўйилган ва ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилган.

Эслатиб ўтамизки, март ойи охирида Фарғоналик фуқаро 30та лола илдизпояларини олиб ўтмоқчи бўлган, аммо Новосибирск аэропортида улар олиб қўйилган ва йўқ қилинган.

Ўхшаш янгиликлар