• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Тожикистон аҳолисининг мол ва қўй гўштига эҳтиёжи ошиши ортидан гўшт нархи кўтарилди. Бу ҳақда республика қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Нигора Анвари маълум қилди.

“Ҳозир биз аҳолини 99,9 фоиз гўшти билан таъминлаяпмиз, лекин унинг нархи тушмаётганининг сабаби бозор талабининг ошиши ва хориждан озуқа импортидир”, деди у.

Вазир ўринбосари Тожикистон ҳозирда гўштни экспорт ёки импорт қилмаётганини айтди. Вазирлик гўштли ҳайвонларни кўпайтириш, товуқ ва балиқ нархларини тартибга солиш зарурлигини таъкидлади.

Душанбенинг айрим бозорларида бир килограмм мол гўшти нархи 80-82 сомонийдан (95-97 минг сўм) ошади. Қўй ва эчки гўшти нархи 85 сомонийга (101 минг сўм) етди.

Ҳолбуки, илгари мамлакатда мол гўшти ўртача нархи 71 сомоний (84 минг сўм), қўй гўшти 75 сомоний (89 минг сўм) бўлиб, фақат Панжикент ва Хўжандда 80 сомонийдан (95 минг сўм) юқори бўлган. Энг паст нарх Хорогда қайд этилиб, 64 сомонийни (76 минг сўм) ташкил этган.

Ўхшаш янгиликлар