• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. 2024 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон хорижга 375,3 минг тонна мева-сабзавот сотган ва 200 миллион доллардан ортиқ даромад олган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Экспортнинг умумий қиймати 219,8 миллион долларни ташкил этган. Мамлакат экспортининг умумий ҳажмида жорий йилнинг январь-март ойларида мева ва сабзавотлар улуши 3,4 фоизни ташкил этган.

Айтиш керакки, жорий экспорт ҳажми тегишли даврда ўтган йилги кўрсаткичдан 72,5 фоизга ёки 157,7 минг тоннага ошган.

Мева – сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинадиган асосий бозорлар Покистон (26,2%), Россия (25,1%), Қозоғистон (10,5%) ва Хитой (9,2%) ҳисобланади.

Эслатиб ўтамизки, Сурхондарёда ўрикнинг эрта ҳосили аллақачон йиғиб олинган. Улар ҳам экспорт қилинади, чунки мева сифати жаҳон стандартларига жавоб беради.

Ўхшаш янгиликлар