• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +24°C
Detail image

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда ISUZU юк машиналари газ баллонларининг портлаши билан боғлиқ бир нечта ҳолат қайд этилган. Мухбиримиз хабар беришича, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.   

Эслатиб ўтамизки, ISUZU юк машиналари газ баллонларининг портлашини акс этган видеолавҳалар кеча ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Ушбу юк машиналарини ишлаб чиқарадиган SamAuto компанияси юк машиналарининг газ баллонлари билан юзага келган вазиятни ўрганаётганини маълум қилган.

“Жорий йилнинг 23 июнь куни ISUZU юк машиналарида газ баллонларининг портлаш ҳолатлари қайд этилди. SamAuto тегишли давлат хизматлари билан биргаликда портлаш сабабларини ўрганмоқда. Техник гуруҳ портлашлар сабабларини аниқлаш учун дастлабки текширувни ўтказиш ва ички ишлар органларига ёрдам бериш учун воқеа жойига чиққан”, -дея қайд этмоқда   компания.

Шу билан бирга компания портлашлар натижасида жарбланганлар ёки ҳалок бўлганлар ҳакида маълумот бермаган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг  

Ўхшаш янгиликлар