• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +17.1°C
Detail image

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентда фибиригарлик йўли билан мигрантларни Жанубий Кореяга юбориш билан шуғулланган бир гуруҳ шахслар ушланган. Улар 80дан зиёд кишини алдаган. Бу ҳақда ИИББ маълумотлари асосида мухбиримиз хабар бермоқда. 

Ҳаммаси фирибгарлар томонидан алданиб қолган 42 ёшли Лазиз ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилганидан бошланган.

"Мен Нодирни 2021 йилнинг кузида учратдим. Унинг сўзларига кўра, барча керакли ҳужжатларни расмийлаштирадиган дўстлари орқали Жанубий Кореяга ишлашга юборишга ёрдам бериши мумкин экан. Мен унга ишондим, унга ўзимнинг ва ишга боришни режалаштирган учта дўстимнинг паспортини бердим. Нодир масалани икки ой ичида ҳал қилишга ваъда берди. Унинг айтишича, ҳужжатларни расмийлаштиргандан сўнг ҳар бир киши учун 10 минг доллар бериш керак. Вақт ўтсада, иш битмади. Кейин Нодир қўнғироқларга жавоб бермай қўйди ", - деди Лазиз.

Жабрланувчи Нодир яшаган хонадонни топган. Шундан сўнг, у юбориш тез орада бўлишини, шериги ҳужжатларни тайёрлаётганини айтган. Яна олти ойдан кейин у тўрт кишидан бир кишининг кетиши учун ҳужжатларини тайёрлаган.

"Мен ишлаш учун рухсатномани Жанубий Корея элчихонаси орқали текширишга қарор қилдим. У ерда бу ҳужжатлар сохта эканини билдиришди", - деди Лазиз.

Нодир Учтепа туманидаги кафелардан бирида ўтказилган тезкор тадбир давомида тўрт минг доллар олаётган пайтда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қўлга олинган.

"Лазиздан 14 та паспорт олиб, ҳамкасбим Динарага топширдим. Менинг вазифам одамларни топиш эди. Мен уларга чет элда яхши иш таклиф қилдим", - деб таъкидлади ҳибсга олинган шахс.

"Мен консалтинг фирмасида ишлайман. Нодир Жанубий Кореяга жўнатиладиган одамларни тўплаганини айтиб, менга паспортларни олиб келди. Мен ҳужжатларни тайёрлашим, таржима қилишим ва виза олиш учун Молдовага почта орқали юборишим керак эди”, - деди Нодирнинг ҳамтовоғи.

Тергов давомида аниқланишича, шу йўл билан Нодир ва Динара 82 кишини алдаган. Улар 10 минг доллар эвазига ҳар бир кишига иш, виза ва ётоқхона ваъда қилишган.

Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 168 моддаси, “а” банди, 4 қисми бўйича жиноий иш қўзғатилган. Гумон қилинувчиларга нисбатан ҳибсга олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Ўхшаш янгиликлар