• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Қозоғистонда уюшган жиноий гуруҳ тўдасининг ўсмирлари синфдошини жинсий қулликда ушлаб турган.

“Не Молчи KZ” жамғармаси Қизилўрдада бир неча ой давом этган 16 ёшли қизга нисбатан зўравонлик ҳақида хабар берган. Жабрланувчининг ота-онаси жамоатчиликдан ёрдам сўраган. Уларнинг сўзларига кўра, ягона фарзанди кўпинча уйдан ғойиб бўлган ва ҳамма нарсани яширган, чунки қиз ота-онасининг ўлдириши билан қўрқитилган ва таҳдид қилинган. Ота-онасининг фикрига кўра, бу ҳолат ҳақида мактабда билишган.

Жамғарма хабарига кўра, мактаб ўқувчиси шу йилнинг февраль ойидан бери зўравонликка учраган. Синфдошлари гўёки Остона шаҳрида юқори мартабали таниши борлиги айтиб, қизни гиёҳванд моддаларга ўргатишган, фоҳишаларни веб-сайтда рўйхатдан ўтказиб, эркаклар билан минг мартадан кўпроқ жинсий алоқада бўлишга мажбур қилишган, қолаверса, пулини олиб қўйишган, шунингдек, қийноққа солишган, бўғишган, эритилган елим халтачалар билан куйдиришган. 

  

Қиз уйдан ғойиб бўлишни бошлаганда, ота-онаси полицияга, вояга етмаганлар ишлари бўйича инспекцияга, жиноий қидирувга ариза беришган, аммо улар қизни қидиришмаган. Бундан ташқари, улар ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш билан таҳдид остида бўлган. Шунинг учун улар ўз қизларини мустақил равишда излашлган.

Февраль ойидан бошлаб қиз мактабга сурункали равишда бормаган, ота-онасига қўйиб юборсагина, дарсларга қатнашган. Директор ва ўқитувчилар қизга психологик босим ўтказиб, ота-она ҳуқуқларидан маҳрум қилиш билан қўрқитишган.

"Вақти-вақти билан қиз видео чақирувга чиқиб турган, у кафеда официант ёки гул дўконида сотувчи бўлиб ишлаётганини айтди. Ота-онаси у ерга боришган, лекин дўкон ходимлари қиз шунчаки видео суратга олганини ва кетганини айтишган. Қизнинг сўзларига кўра, ота — онаси шов-шув кўтармаслиги учун шундай қилишга мажбур қилинган", - дейилмоқда хабарда.

"Қизга доимий равишда гиёҳванд моддалар берилган ва зўрланган. Ота-она бу ҳақда барча ўқитувчилар, мактаб директори ва ҳатто участка инпектори ҳам билганига амин. Кейинчалик, қиздан катта миқдордаги пулни талаб қилинган ва агар у олиб келмаса,    қошлари ва сочлари кесилишини айтишган. Қиз дўстига мурожаат қилган ва у ҳамма нарсани ота — онасига етказган", - дея қўшимча қилди жамғарма. Шундай қилиб, ўсмирнинг жинсий қуллиги ҳақидаги воқеа фақат бир неча кун олдин маълум бўлган.

" Не молчи KZ " жамғармаси Қозоғистон адвокатларига мурожаат қилиб, ушбу оилага ёрдам беришни сўраган. Ушбу иш тергов учун Қозоғистон Республикаси Бош прокуратурасининг махсус прокурорларига топширилиши илтимос қилинмоқда.

Қизилўрда полицияси тергов тадбирларини ўтказмоқда, бир нечта гумонланувчилар ҳибсга олинган. Ҳозирда иш бўйича экспертиза тайинланган, тергов давом этмоқда.

Жамғарманинг фикрига кўра, таълим тизими бу масалани ёпиш билан билан шуғулланмоқда, Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги эса энг коррупциялашган давлат тузилмасидир.

Умид қиламизки, бу иш оммага эълон қилинади ва ваколатли органлар жиноятчиларга адолатли жазо беради.


Ўхшаш янгиликлар